Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни 44,7%га оширди ва юк машиналари ишлаб чиқарилишини деярли шунча миқдорга қисқартирди. Бу кўрсаткичлар нимага боғлиқлиги ҳақида автомобиллар бўйича эксперт Игорь Моржаретто фикр билдирди.
Суҳбатдошга кўра, ўзбек автоишлабчиқарувчилари стратегиясининг ҳеч қандай ҳайратланарли жиҳати йўқ, нега деганда GM Ўзбекистон ушбу ҳолатда бозор талабларига қараб мўлжал олади.
"Мамлакатда енгил автомобилларга бўлган талаб ўта катта, у ерда одамлар машина олиш учун баъзан йиллаб навбатда турадилар. Ишлаб чиқарилган машиналарнинг каттагина қисми валюта эвазига бошқа мамлакатларга экспорт қилинади, ички талабни қондириш учун завод ҳозирча қувватни ошира олмайди. Юк машиналари билан боғлиқ вазият эса аксинча — улар асосан ички бозор учун ишлаб чиқарилади ва дефицит эмас", — дея изоҳ берди эксперт.
Моржареттонинг сўзларига кўра, мамлакатда бошқа бренддаги автомобилларнинг йўқлиги автомобил бозори билан боғлиқ вазиятни янада мураккаблаштиради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”