20:12 / 26.04.2018
10 523

Ўзбекистонда яна бир автомобиль заводи иш бошлаш арафасида…

Ўзбекистонда яна бир автомобиль заводи иш бошлаш арафасида…
“УАЗ” МЧЖ Ўзбекистонда ўз автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини ўрганиб чиқмоқда. Айни дамда музокаралар бошланғич босқичда. Бу ҳақда “Халқ сўзи” “УАЗ”нинг МДҲ бўйича савдо бўлими бошлиғи Алексей Заболотновга асосан хабар бермоқда.

“Режаларимиздан бири – автомобилларимизни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Ўзбекистонда автомобиль бизнеси борасида жуда яхши имкониятлар бор”, — деб айтиб ўтган Алексей Заболотнов Тошкентда бўлиб ўтаётган “Expo Rossiya Uzbekistan — 2018” I халқаро саноат кўргазмасида.

Заболотнов маълум қилишича, айни дамда “УАЗ” вакиллари “Ўзавтосаноат” билан яқин ҳамкорликда, ушбу лойиҳанинг иқтисодий асослари ўрганиб чиқишмоқда. Томонларга келишувга эришса Ўзбекистонда “УАЗ”нинг “Patriot”, “Pickup” ва “Profi” моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин.

“Эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, техник хизмат кўрсатиш борасида биз, анъанавий равишда, ғарбий брендларга қараганда мижозга яқинроқмиз”, — дейди у.

Сотув режалари борасида, 2018 йилда “УАЗ” Ўзбекистонда сотилган автомобиллар сонини 1000тага етказмоқчи. 2017 йилда ушбу кўрсаткич 400тани ташкил қилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда яна бир автомобиль заводи иш бошлаш арафасида…