07:04 / 27.04.2018
6 154

АвтоВАЗ Ўзбекистонда йил охиригача 3 мингдан ортиқ автомобил сотмоқчи

АвтоВАЗ Ўзбекистонда йил охиригача 3 мингдан ортиқ автомобил сотмоқчи
Россиянинг АвтоВАЗ компанияси йил охирига қадар 3 мингдан ортиқ автомобил сотишни мўлжалламоқда, деб хабар берди Sputnik.

"Автоваз"нинг экспорт савдолари бўйича менежери Илья Семакиннинг айтишича, Ўзбекистон бозори хорижлик ишлаб чиқарувчилар учун етарлича ёпиқ ҳисобланади, бу ерда асосий ўринни GM эгаллайди. Аммо унинг қайд этишича, Россия компанияси ўзи ҳақида баланд овозда маълум қилишни кўзлаган ва бир-икки йилдан сўнг Ўзбекистон кўчаларида АвтоВАЗ машиналарини тез-тез учратиш мумкин бўлади.

"Аввалги йилларда биз йилига 100та атрофида машина сотганмиз. Ўтган йили катта ўсиш кузатилди, минг донага яқин автомобил сотилди. Бунга бозорнинг очилиши, акциз тўловларининг бир қисми енгиллаштирилганлиги сабаб бўлди. Жорий йил охиригача 3-4 минг дона автомобил сотмоқчимиз. Савдонинг асосий қисми "Лада Гранта", 4х4 ва бошқа бюджет моделларга тўғри келади", — деди Expo-Russia Uzbekistan 2018 кўргазмаси доирасида Sputnik мухбири билан суҳбатда Илья Семакин.

Кейинчалик бутун республика бўйлаб дилерлик марказлари тармоғини яратиш режалаштирилган. Ҳозирда дилерлик тармоқлари тўртта бўлиб, улар Тошкент, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда фаолият кўрсатади. Йил охирига қадар яна тўртта автосалон очиш режалаштирилмоқда.

"АвтоВАЗ" гуруҳи Renault-Nissan-Mitsubishi альянси таркибига киради ва LADA, Renault, Nissan, Datsun брендлари остида автомобиллар ишлаб чиқаради. Гуруҳнинг ишлаб чиқариш майдонлари Тольяттида (ПАО "Автоваз") ва Ижевскда ("ЛАДА Ижевский автомобильный завод") жойлашган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » АвтоВАЗ Ўзбекистонда йил охиригача 3 мингдан ортиқ автомобил сотмоқчи