Хитойнинг «Singulato» автомобиль бренди орқа эшиклари ҳаракатланиш йўналишига қарши очиладиган етти ўриндиқли «iS6» кроссоверини Пекиндаги автосалонда тақдим этди. Бу ҳақда «Nv.ua»га таяниб «Xabar.uz» ёзмоқда.
«Singulato» — бу 2014 йилда Пекинда асос солинган «Zhinche Auto» стартапига тегишли бренд ҳисобланади. Тақдим этилган автомобиль тўлиқ электр энергияси ҳаракатланади ва кўриниши жиҳатидан кроссовернинг микроавтобус билан гибридини эслатади.
«iS6» моделига 349 от кучига эга электродвигател ўрнатилган бўлиб, унинг максимал тезлиги соатига 400 километргача етади. 100 км/соат тезликка чиқиши учун эса атига тўрт сония кифоя.
Беш ва етти ўринқидли салонга эга автомобилнинг узунлиги 4,9 метрга тенг, ғилдираклар базасининг ўлчами эса 2,96 метрни ташкил этади.
«Singulato iS6»га 15,6 дюймли сенсорли мултимедиа комплекси ўрнатилган. Яқин орада бренд ўзининг иккинчи модели — «Singulato iM8»ни тақдим этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”