
Фото: «Новости Узбекистана»
«Mening fikrim» жамоавий мурожаатлар порталида хусусий транспорт воситаларининг ойналарини қисман қорайтиришга рухсат бериш таклифи илгари сурилди, деб ёзади Хабар нашри.
Мурожаатчининг фикрича, Ўзбекистон иссиқ иқлимли мамлакат бўлгани учун орқа ўриндиқда ўтирган болаларга дим ва иссиқ ҳаво салбий таъсир қилиши мумкин. Шунингдек, қуёш нуридан ҳам зарарланишлари эҳтимолдан холи эмас. Айниқса, машина ойнасига парда тутиш ҳам тақиқланган бир пайтда, дейилади мурожаатномада.
Муаллиф хориж тажрибасини ўрганган ҳолда автомобилнинг олд ойналарини қорайтиришни пулли қилиб, давлатга қўшимча солиқ тўлашни таклиф этмоқда. Бунда олд ойнаси қорайтириладиган автомашиналар ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши керак. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.