
Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати
Тошкент вилоятида 21 май кунидан бошлаб автоматик тарзда қоидабузарликларни аниқловчи фоторадар ишлай бошлади. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Халқаро аҳамиятга эга М39 «Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз» автомобиль йўлининг 838-839 километрлари оралиғида ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг сўровидан, маҳалла фаоллари ва фуқароларининг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи техник воситаси ўрнатилиши режалаштирилган эди.
21 май кунидан бошлаб фоторадар ишлай бошлади.
Ушбу мосламани ўрнатилишдан мақсад транспорт воситаларини ҳамда пиёдаларни нормал ҳолатда ҳаракатланишларини таъминлаш, кўнгилсиз ҳодисалар, оғир оқибатли ЙТҲлар салмоғини камайтиришдан иборат.
Бу борадаги ишлар Тошкент вилоятининг бошқа ҳудудларида ҳам босқичма-босқич амалга оширилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг