General Motors автомобиль корпорацияси ҳамда “Ўзавтосаноат” Ўзбекистондаги иккита автозаводдаги америкаликларнинг улушларини сотиш бўйича музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда Сarzone.uz сайти хабар қилди.
Гап Асака автомобиль заводи ва Тошкентдаги GM Powertrain Uzbekistan двигателлар заводи ҳақида кетмоқда.
“Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси Умиджон Салимов пайшанба куни Асака автозаводидаги Америка корпорациясининг барча улушини йилнинг охиригача сотиб олиш режасини маълум қилди. Шунингдек, GM Powertrain Uzbekistan заводидаги америкаликларнинг 70 фоиздан ортиқ акциясини харид қилиш бўйича ҳам музокара олиб борилмоқда.
Шунга қарамасдан ўзбек заводларига АҚШ компанияси техник кўмак кўрсатиб туради. Chevrolet бренди остида автомобиль ишлаб чиқариш ҳам давом этади.
General Motors ва “Ўзавтосаноат” АК ҳамкорлигидаги GM Uzbekistan автокорхонаси 2008 йилнинг март ойида ташкил этилган. Ўша вақтда акцияларнинг 75 фоизи Ўзбекистонга, 25 фоизи АҚШ компаниясига тегишли эди.
Ҳозир Асакадаги автозаводда 8 мингдан зиёд одам ишлайди. Завод майдони 72 га. Йилига 250 минг автомобиль ишлаб чиқаради. Яқин йилларда Tracker йўлтанламаси ва Cobaltнинг такомиллаштирилган русумини ишлаб чиқариш режалаштирилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”