Pininfarina дизайнерлик компанияси ўзининг илк пойга электромобили ҳақида маълум қилди. Машинага PF0, деб ном берилган.
Pininfarina PF0 юз километрлик тезликка 2 сонияда чиқади. Электромобилнинг энг юқори тезлиги 400 км/с. Оддий йўлда юрганда бир бор қувватланган аккумулятор заряди 500 км масофани босиб ўтишга етади. Шу билан бирга батарея тезкор қувватлантиргич технологияси билан жиҳозланган ва 10-15 дақиқада 80 фоизга қувватланади. Аккумулятор Pininfarina PF0’нинг ўртасида жойлашган ва электрокаранинг йўлдаги барқарорлигини яхшилайди.
Pininfarina PF0 гиперкарини август ойида Pebble Beach Concours d’Elegance ёпиқ кўргазмасида омма эътиборига ҳавола қилиш режалаштирилган. Тўлиқ намойиши эса, 2019 йил март ойида Женева автосалонида бўлиб ўтади. 2020 йилда биринчи серияли варианти конвейердан чиқади. “Учар машина”нинг нархи 2 −2,5 млн доллар.
Pininfarina, бу Италиянинг 1930 йилда ташкил этилган собиқ дизайнерлик уйи. Компания Alfa Romeo, Fiat, Lancia, Ferrari-64 ва Cadillac Allenté автомобилларининг ташқи кўринишини яратишда ёрдам берган. 2000 йилларда ушбу дизайнерлик уйи стартапга айлантирилди ва ўзининг электрокарларини яратиш билан шуғулланмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”