“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида фуқароларнинг автотранспорт воситаларини сақлаш бўйича масъулиятини ошириш ҳақида петиция пайдо бўлди, деб ёзади Кун нашри.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг автотранспорт воситаларини сақлаш ва эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича масъулиятини ошириш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш керак, дейилади матнда.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда жисмоний ва юридик шахслар автомобилга эгалик ҳуқуқини олишдан олдин қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши белгиланиши таклиф қилинади:
- рўйхатдан ўтган манзилда автомобилни сақлашга имконияти борлиги (гараж, автотураргоҳдаги аниқ жойи) ҳақида маълумотнома;
- агар яқинларининг яшаш манзилида бўлса, уларнинг ёзма розилиги.
Юридик шахслар автомобилларини сақлашга ўзи рўйхатга олинган манзилда имконияти бўлмаса, у ҳолда таъсисчилари, ишчи ходимлари ёки харидорлари билан шартномасиз нотариал рухсат бўлса, уларга эгалик ҳуқуқи берилади.
Қайд этилишича, бу орқали жисмоний ва юридик шахслар автомобилларини белгиланмаган ҳудудда қолдиришни тақиқлаш лозим. Ижара шартномаси ёки ишончнома асосида автомобилни фойдаланишга олган шахслар доимий рўйхатдан ўтган манзили автомобиль эгалари билан 1 км радиусда бўлса, автомобилдан фойдаланишга рухсат берилади, акс ҳолда фойдаланувчи автомобиль сақлашга имконияти ёки шароити борлиги тўғрисида ҳужжати бўлиши керак.
Махсус (катта юк, кран, қурувчи ва шу турдаги ҳажми катта) автомобилларни турларига қараб сақловчи ва фойдаланишга топширувчи юридик шахслар юқорида баён этилган талабларни бажаради, фақат битта шарт улар учун истисно деб инобатга олинсин, яъни, рўйхатга олинган манзил бўйича 1,5 км радиусдан ошиқроқ масофага рухсат; - лекин оралиқ масофа икки туман чегарасидан ошмаслиги керак, дейилади мурожаатда.
“Агарда юқорида келтирилган ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахслар тақдим эта олмаса автомобиль сақлашга ва фойдаланишга имконияти йўқ деб топилади ва рухсат берилмайди.
Мазкур таклиф амалга оширилса:
- шаҳар ва вилоятларда юзага келаётган тирбандликларни камайтириш;
-кўчаларда автотранспортни назоратсиз қолдирилишини олдини олиш;
- фуқароларнинг автотранспорт воситаларини сақлаш ва эгалик ҳуқуқи бўйича жавобгарлигини ошириш;
- кўчаларда автотранспорт воситаларига зарар етказилиши каби қоидабузарликларнинг олдини олиш;
- аҳолининг саломатлик даражасини ошириш;
- аҳолининг автотранспортини сақлаш бўйича лаёқатини оширишга эришилади”, - дея якунланади мурожаат матни. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”