17:50 / 26.07.2018
56 805

Ўзбекистонда қайси банклар янги автомобил олиш учун автокредит бермоқда?

Ўзбекистонда қайси банклар янги автомобил олиш учун автокредит бермоқда?
Spot.uz нашри янги автомобилларни бирламчи бозордан харид қилиш учун автокредитлар бераётган банклар таҳлилини келтирди.

«Туронбанк»

Банк нафақат иккиламчи, балки бирламчи бозордан автомобиллар харид қилиш учун кредитлар ажратишни бошлади. Кредитлар уч йилгача муддатга (имтиёз даврисиз) 1 000 ЭКИҲ дан ошмаган миқдорда берилади. Йиллик фоиз ставкаси дастлабки тўлов миқдорига боғлиқ. Агар у 25 фоиздан 34 фоизгача бўлса, ставка 24 фоиз; 35—49 фоиз учун 22 фоиз; 50 фоиз ва ундан ортиғи учун 20 фоиз.

«Алоқабанк»

Автокредитнинг гаров депозити 30 фоиздан 25 фоизга қисқарган. Кредит муддати — 4 йил, фоиз ставкаси — 20 фоиз.

«Трастбанк»

Кредит уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга, кредитни қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади. Фоиз ставкаси дастлабки тўловга боғлиқ — агар у 30 фоиз бўлса, ставка 24 фоиз; 40 фоиз учун 23 фоиз ставка; 50 фоиз учун эса 22 фоиз.

Asia Alliance Bank

Мазкур банкда максимал фоиз ставкаси пасайган — у февраль ойида 28 фоизни ташкил этган бўлса, энди 26 фоиздир. Кредитлар уч йилдан беш йилгача муддатга берилади, дастлабки тўлов миқдори — 25 фоиздан кам бўлмаган. Фоиз ставкалари — 24, 25 ва 26 фоиз.

«Равнақ-Банк»

Автокредитлар икки шаклда таклиф этилмоқда: қисқа муддатли (бир йилгача болган муддатга) ва узоқ муддатли (уч йилгача). Биринчи ҳолатда фоиз ставкаси 24 фоиз, иккинчисида 28 фоиз.

Hamkorbank

Банк автомобилларни бирламчи бозордан сотиб олиш учун автокредитлар бера бошлади. Шартлари — ЭКИҲ 1000 бараваригача, муддат 36 ойгача, минимум 30 фоиз дастлабки тўлов, минимал фоиз ставкаси 25 фоизгача. Иккиламчи бозордан автомобиль харид қилиш учун шартлар бошқача.

«Ипотека Банк»

Банк уч йиллик муддатга йиллик 20 фоиз ставкали автокредитлар бермоқда. Кредит суммаси — ЭКИҲнинг 700 баробаригача, депозит миқдори автомобиль қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

«Ипак йўли банк»

Кредит 36 ойгача бўлган муддатга, 250 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган суммага берилади. Дастлабки тўлов 49 фоизгача бўлганда йиллик 25,5 фоиз ставка, 50 фоиздан ортиғи учун йиллик 24 фоиз ставка.

Orient Finance Bank

Автокредит 48 ойдан кўп бўлмаган муддатга, 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган суммага берилади. Ставка дастлабки тўлов миқдорига боғлиқ: 25 фоиз тўловда 22 фоиз ставка, 50 фоиз ва ундан ортиғи учун 20 фоиз. Дастлабки тўлов амалга оширилмаган ҳолатда (кредит суммасининг 50 фоизидан кам бўлмаган мол-мулкни гаров сифатида тақдим этиш эвазига) — 23 фоиз йиллик ставка билан.

«Капиталбанк»

Автокредит 4 йилга берилмоқда. Фоиз ставкаси 26 фоиз, сумма — ЭКИҲнинг 1000 баробаригача.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда қайси банклар янги автомобил олиш учун автокредит бермоқда?