Бухоро вилоятида электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.
“Бу давлатимиз раҳбарининг “2018-2019 йилларда инвестицион ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида рўёбга чиқарилади”, - дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, мазкур ҳужжат асосида истиқболли ҳудудий лойиҳалар рўйхати тасдиқланган. Масалан, Бухоро вилоятида умумий қиймати 273 миллион долларлик еттита лойиҳа белгиланган. Улардан бири муқобил энергия манбалари ва электромобиллар ишлаб чиқаришдир.
Айни пайтда мазкур лойиҳага 64 миллион АҚШ доллар миқдорида хориж инвестицияси жалб этилиши айтилмоқда. Лойиҳани амалга оширишнинг тахминий муддати 2019-2020 йиллар. Бу борадаги лойиҳа қуввати аниқланяпти.
Ушбу соҳада хорижлик сармоядор ва шерик сифатида Хитойнинг Henan Suda Electric Vehicle Technology Co., Ltd энг йирик электромобиль ишлаб чиқарувчи компанияси кўрсатиб ўтилган.
Хитой брендига 2010 йилда асос солинган. Айни пайтда у бозорга иккита Suda Yinse ва Suda Lance маркасини етказиб бераётир. 2017 йил мартида эса электромобиль ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 377 миллион долларлик ва йиллик қуввати 100000 донага тенг бўлган янги лойиҳаси ҳақида маълум қилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”