09:57 / 29.07.2018
3 985

Россиядаги "энг арзон автомобиллар" орасида Ravon R2 ҳам бор

Россиядаги "энг арзон автомобиллар" орасида Ravon R2 ҳам бор
Россияда энг арзон автомобиллар рейтингида ҳамон маҳаллий корхоналар автомобиллари етакчилик қилмоқда.

“Российская газета” томонидан эълон қилинган ушбу рўйхатга нархи 409900 рублдан бошланувчи Lada Granta етакчилик қилмоқда.

2- ва 3-ўринларни ҳам Lada автомобиллари – Priora седани (424 900 рубль) ва Granta лифтбэги (434 900 рубль) эгалламоқда.

2018 йил январидан бери рўйхат етакчилари ўртача 10 минг рублга қимматлашган.

Етакчи бешталикдан Brilliance H230 седани (459 900 рубль) ва Lada Kalina (660 600 рубль) ҳам жой олган. Brilliance H230 энг арзон хорижий машина бўлган.

Бундан ташқари, рўйхатдан Datsun on-DO (461 минг рубль), Lada 4x4 йўлтанламаси (469 900 рубль) ва Lada Kalina (475 200 рубль) жой олган. Рейтингнинг охирги поғоналарини Ravon R2 хэтчбеги (489 000 рубль) ва FAW Oley седани (491 000 рубль) эгаллаган.

Нашрнинг таъкидлашича, жорий йилда ушбу рўйхат 2015 йилдан бери энг катта ўзгаришларга учраган. Март ойидан бери рўйхатда келтирилган 10 та машинадан бирваракайига 9 таси қимматлашган. Бу эса бозордан арзон автомобилларнинг бир қисми кетиб, уларнинг ўрнига қимматроқ моделлар келгани билан тушунтирилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)