08:34 / 03.08.2018
5 498

Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига 83 та машина тўғри келиши маълум бўлди

Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига 83 та машина тўғри келиши маълум бўлди
Фото: Халқаро пресс клуб
Ўзбекистонда аҳолининг автомобиль билан таъминланганлик даражаси ҳар 1000 кишига 83 та автомашина тўғри келишини кўрсатмоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосари Умиджон Салимов маълумотларига асосланиб, Дарё хабар берди.

Қўшни Қозоғистон республикасида бу кўрсаткич 250 тани, Россия федерациясида эса 334 та машинани ташкил этади.

«2021 йилга бориб эса ҳар 1000 кишига 237 та машина кўрсаткичига олиб чиқиш режалаштирилмоқда»,—дейди Умиджон Салимов.

Шунингдек, Салимов 2030 йилга бориб автомобиль ишлаб чиқариш йилига 300-350 мингтани ташкил этишини ҳам маълум қилган.

Аввалроқ Халқаро пресс клубдаги сессия чоғида «Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умрзоқов Асакадги GM Uzbekistan заводи йилига 160-170 минг автомобиль ишлаб чиқараётганини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига 83 та машина тўғри келиши маълум бўлди