date
views 8 733

Россиядаги ўзбеклар «GM Uzbekistan» раҳбарига: «Биз қачон машина минамиз?» (видео)

Россиядаги ўзбеклар «GM Uzbekistan» раҳбарига: «Биз қачон машина минамиз?» (видео)
Ижтимоий тармоқларда Россияда ишлаётган ўзбекларнинг «GM Uzbekistan» раҳбарига йўллаган видеомурожаати тарқалди.

«Биз, сизга Россияда ишлаб юрган ўзбеклар номидан мурожаат қилмоқчимиз. Мен заводингиз машинасини оламан деб неча йилдан бери йиғинаман, лекин машинангиз нархи кўтарилиб кетаверади. 2017 йилнинг 25 майида Дамаснинг нархи 32 миллион 850 минг сўм эди, ҳозир 55 миллион сўм. Бир йилдаям шунча кўтариладими?», — деган мурожаатчи.

«Биз 10 йилдан бери машинангиздан олайлик деб, Россияда ишлаб юрибмиз. Менга рўзғорга Дамас керак холос, Каптивага ўхшаган қиммат машиналар керакмас. Лекин шунгаям пул йиғишга улгурмаяпмиз. Россияда шартномангиз борми, бу ерда машиналарингиз нархи 5 минг доллар, биз нега ўзимизда уни 10 минг долларга олишимиз керак? Биз қачон машина минамиз?», — дея савол берган у.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Россиядаги ўзбеклар «GM Uzbekistan» раҳбарига: «Биз қачон машина минамиз?» (видео)