Шу йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.
Дарҳақиқат, ушбу қарорда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 1 августдан бошлаб, жисмоний ва юридик шахсларга туси ўзгартирилган ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланган. Лекин хулоса қилишга шошмаган ҳолда, қарорнинг кейинги бандларида белгиланган вазифаларга ҳам эътибор қаратамиз, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ маълумотида.
Хусусан, қарорнинг 4-бандида енгил автотранспорт воситалари ойналарининг қорайтириш бўйича давлат стандартлари ишлаб чиқилиши белгиланган бўлиб, бунинг учун ИИВ ва «Ўзстандарт» агентлигига бир ой муддат берилган.
Шунингдек, енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ойналарининг туси рухсатномасиз ўзгартирилган енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритиш вазифаси ҳам белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, бир ой муддатда хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш талаб этилади.
Демак, ана шу босқичлар, яъни қорайтирилган ойналардан фойдаланишга оид механизм тўлиқ ишлаб чиқилмагунга қадар енгил автотранспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш ноқонуний ҳисобланади. Енгил автотранспорт воситалари олд ойнасининг тепа қисми тусини эни 14 сантиметрдан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлиги 30 фоиздан кам бўлмаган полоса шаклида ўзгартириш (қорайтириш) бундан мустасно, бунинг учун рухсатнома талаб этилмайди.
Шунга кўра, давлат стандарти нормаларига мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ёки туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойдаланган ҳайдовчилар Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасига мувофиқ, жаримага тортилади. Жорий йилнинг биринчи ярмида ЙПХ инспекторлари томонидан 1078 та ана шундай қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган ва чоралар кўрилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”