19:41 / 19.08.2018
8 380

Энг кўп сотиладиган автомобиллар рўйхати эълон қилинди

Энг кўп сотиладиган автомобиллар рўйхати эълон қилинди
Дунё аналитиклари 2018 йилнинг биринчи ярмида жаҳон бозорларида энг машҳур бўлган автомобиллар рўйхатини тузиб чиқишди, дея таъкидлади Даракчи нашри.

“Форд” маркасидаги пикап рўйхатда етакчилик қилмоқда.

Ford F-Series пикап машинаси Шимолий ва Жанубий Америкада энг кўп сотиладиган машиналар сирасига киради.

Иккинчи ўринда Toyota Corolla япон седанидир. Январь ойидан бери ушбу седан 478 122 нусхада сотилган.

Учинчи ўрин эса Volkswagen Golf автомобилидир.

Кучли ўнталикдан Honda Civic, Toyota RAV4, Nissan X-Trail, Volkswagen Passat, Honda CR-V, Honda HR-V, Chevrolet Silverado автомобиллари ҳам ўрин олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)