5 148
"Ўзавтосаноат"АЖ : сунъий навбат ва «дефицит»ни вужудга келтириш ҳолатлари бўйича текширув ўтказилмоқда
«Ўзавтосаноат» АЖ маълум қилишича, 2018 йилнинг 24 дан 28 августга қадар «GM Uzbekistan» АЖ томонидан 12 437 та шартномалар расмийлаштирилди ва ундан ташқари харидорлар томонидан 1333 таси рад этилди (шундан, 385 таси Дамас, 430 таси Нексия ва 100 таси Малибу автомобиллари).
Шу билан бирга, кўнгилсиз ҳолатлар, яъни автомобилга бўлган «сунъий» навбатларни ва улар бўйича «дефицит»ни вужудга келтириш ҳолатлари ҳам кузатилди. Бу омиллар бўйича келгусида уларни келиб чиқишини бартараф этиш мақсадида текширув ўтказилмоқда.
Харидорлар манфаатини кўзлаб навбатда туришнинг шаффофлигини таъминлаш учун компания томонидан автомобилларга электрон ариза бериш ва шартномани расмийлаштириш тизими қайта кўриб чиқилмоқда. Яқин кунларда шу масалага таълуқли маълумотлар тақдим этилади.
Дилерлик марказларида ноқонуний ишлар содир этилса ва харидорлардан қўшимча ҳақ сўраб зўравонлик қилинса дарҳол (+99871) 141 77 77 телефон рақами орқали Call-центрга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Бунда сизнинг мурожаатингиз бўйича тезкор ечим топилади. Барча ноқонуний хатти-ҳаракатлар алоҳида назоратга олинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”