«GM Uzbekistan» Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан 5 сентябргача дилерлик автосалонлари ишламаслигини маълум қилган.
Лекин «GM Uzbekistan» томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни харид қилиш истагида бўлган мижозларга қулайлик яратиш мақсадида «45 дақиқа ичида автомобил» дастурига мувофиқ автомобилларни сотиш учун компания автомобил бозорлари ҳудудида «Очиқ осмон остидаги савдо майдончаларини» ташкил этмоқда. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.
Илк савдо майдончаси Тошкент шаҳридаги Сергели автомобил бозори ҳудудида ушбу дам олиш кунлари ташкил этилади. Савдога 1475 дона «Спарк» ва «Кобальт», «Ласетти» автомобиллари қўйилади.
GM Uzbekistan вакиллари керакли тавсияларни бериб, маҳсулот ҳақида батафсил маълумот тақдим этишади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

«GM Uzbekistan» Янги йил муносабати билан автомобилларга акция эълон қилди

GM Uzbekistan «Очиқ осмон остидаги савдолар»да 2 кун ичида 100 дона автомобиль сотди

GM Uzbekistan «Сергели» автобозоридаги бир иш кунида 3,85 млрд сўмлик автомобилларга шартномалар тузди

«GM Uzbekistan» очиқ савдодаги биринчи кун 40 та автомобиль сотди

Тошкент шаҳрида жами 1500 та янги енгил автомобил навбатсиз сотила бошланди

GM Uzbekistan янги шартномалар тузиш ва автомобилларни беришни вақтинчалик тўхтатди