«Ўзавтосаноат» АЖ дилерлик марказлари томонидан амалга оширилаётган қоидабузарликларни аниқлаш борасидаги амалий ҳаракатларни давом эттирмоқда.
«ТошкентАвтосавдо» МЧЖга амалга оширилган кўчма текширув чоғида тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди ва бунинг натижасида ушбу корхонага янги бошқарув раиси Дилшодбек Бакиев тайинланди.
Дилерлик корхонасида мавжуд ҳужжатлар ўрганилганда, 2018 йилнинг август-сентябрь ойларида сотилган автомобиллар бўйича тузилган ноқонуний ҳужжатлар мавжудлиги, сотилган автомобиллар бўйича тўлов режасида қоидабузарликлар, автомобилларни сотиш бўйича тизимли ишлар таъминланмаганлиги, ўтказилаётган акцияларнинг қоидаларига қатъий амал қилинмаганлик, мижозларга автомобиль харид қилиш бўйича тўғри маълумот тақдим этилмаганлик ҳамда call-марказ мавжуд эмаслиги каби ҳолатлар аниқланди.
Шунингдек шартномаларни расмийлаштиришда бир қатор қоидабузарликлар, хусусан, автосалон муҳри, мижозлар имзоси, паспорт нусхалари ҳамда тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг йўқлиги намоён бўлди. 37 дона автомобиль етказиб бериш тўғрисидаги шартнома харидорлар иштирокисиз тузилганлиги маълум бўлди. Шунингдек автомобилларни сотишда илова қилинган ҳужжатларда мижозларнинг имзолари сохталаштирилганлиги эҳтимоли текширилмоқда.
Аввалроқ «Soft Locus» ХК директори лавозимида фаолият юритган «ТошкентАвтосавдо»нинг янги раҳбари зиммасига автосалон ишини тўғри йўлга қўйиш ҳамда олдига қўйилган вазифаларни виждонан бажариш каби масъулият юкланди, дейилади компания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал GM Uzbekistan’нинг Хоразмдаги филиалида қатор раҳбар ходимлар ишдан олинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

GM Uzbekistan: Яна бир автосалон раҳбари ишдан олинди

GM Uzbekistan яна бир автосалон билан дилерлик келишувини бекор қилади

GM Uzbekistan яна бир автосалон билан келишувни бекор қилди

Коррупцияга йўл қўйгани учун «Наманган Автотеххизмат» раҳбари ишдан олинди

Нега GM Uzbekistan автосалон билан келишувни бекор қилди?

Тошкентдаги дилерлик марказлари сунъий автомобиллар танқислиги юзага келишига йўл қўйгани аниқланди