14:36 / 19.10.2018
6 133

GM Uzbekistan синов тарзда 28 та Tracker автомобилини ишлаб чиқарди

GM Uzbekistan синов тарзда 28 та Tracker автомобилини ишлаб чиқарди
GM Uzbekistan компанияси GM Korea билан ҳамкорликда Тошкентда Tracker моделини йирик узелли йиғиш ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар берди.

Янги компакт кроссоверни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ускуна ва бутловчи қисмларни етказиб бериш учун GM Uzbekistan ва GM Korea ўртасида бир қатор шартномалар имзоланган. Синов ишлаб чиқариш доирасида айни дамда 28 дона Tracker йиғилди, дейилади хабарда.

Tracker’ни оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши санаси, шунингдек, автомобиль нархлари ҳақида батафсил маълумот барча ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилгандан сўнг берилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM Uzbekistan синов тарзда 28 та Tracker автомобилини ишлаб чиқарди