Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 20 октябрдаги “Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлашнинг биллинг тизимини жорий этиш тўғрисида”ги буйруғи жорий йилнинг 1 ноябридан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳужжатга мувофиқ айнан ушбу санадан бошлаб Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлашнинг биллинг тизими тажриба тариқасида ишга туширилади.
Шунингдек, буйруқда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан республика миқёсида йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир маълумотларнинг ягона базасини ўз ичига олган, жарималар солиш тартиботлари ва уларнинг тўланишини назорат қилинишини таъминловчи “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизими (КААТ) амалиётга жорий этилгани ҳам қайд этилган.
Эндиликда “Маъмурий амалиёт” КААТдан фойдаланган ҳолда транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши биринчи марта ёки такроран содир этилаётганлиги бўйича факт планшет телефонлар ёрдамида воқеа жойининг ўзида реал вақт режимида аниқланади.
Энг асосийси, биллинг тизимидан фойдаланишда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмайдиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тўғридан-тўғри транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишни назарда тутувчи моддасида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустаснодир.
Муҳим янгиликлардан яна бири, қоидабузарга жарима мобиль алоқа операторлари орқали биллинг тизимидан фойдаланган ҳолда SMS шаклда ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖ орқали юборилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди