00:16 / 28.10.2018
8 465

Тошкентда 1 ноябрдан кейин ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйилишига асос бўладиган 14 та ҳолат

Тошкентда 1 ноябрдан кейин ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйилишига асос бўладиган 14 та ҳолат
Тошкент шаҳрида 1 ноябрдан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима солиш биллинг тизими тажриба тариқасида жорий қилинганлигини ёритаркан, ОАВ «ЙПХ инспекторлари энди ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўймайди» қабилидаги сарлавҳалар билан хабар тарқатган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматидан маълум қилишларича, биллинг тизимидан фойдаланиш давомида ҳақиқатан ҳам ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмайди, лекин Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 14 та моддасида назарда тутилган қоидабузарликлар бундан мустасно.

ИИББ матбуот хизмати 1 ноябрдан фақат Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида йўлга қўйилаётан биллинг тизими ишга тушганидан кейин ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасининг ЙПХ инспектори томонидан олиб қўйилиши учун асос бўладиган қоидабузарликлар билан боғлиқ кодекснинг 14 та моддаси рўйхатини келтирди:

125-1-модда. «Юк ташиш қоидаларини, шатакка олиш қоидаларини бузиш» (2-қисм);
128-модда. «Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги» (4-қисм);
128-1-модда. «Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши» (2-қисм)
128-2-модда. «Транспорт воситасини бошқариш пайтида монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш ва транспорт воситасига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш» (3-қисм);
128-3-модда. «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши» (4-, 5-қисмлар);
128-4-модда. «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши» (3-қисм);
128-5-модда. «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳалақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши» (3-қисм);
129-модда. «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши» (2-қисм);
130-модда. «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши» (2-қисм);
131-модда. «Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш» (1-, 3-қисмлар);
133-модда. «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда зарар етказилишига олиб келиши»;
134-модда. «Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши»;
136-модда. «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши» (1-қисм);
137-модда. «Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентда 1 ноябрдан кейин ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйилишига асос бўладиган 14 та ҳолат