«Ўзавтосаноат» логотипи учун эълон қилинган танловда иштирокчиларнинг 54 та энг яхши иши саралаб олинди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Танлов комиссияси жўнатилган вариантларнинг барчасини кўриб чиқди. Улардан 4 таси ҳайъат томонидан финалда кўриб чиқиш учун танлаб олинди, бироқ уларнинг ҳеч бири бир овоздан маъқулланмади.
Мазкур финалчилар яқин кунларда махсус совғалар билан тақдирланади.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзавтосаноат» АЖнинг энг зўр логотипи учун танлов ўтказиш ҳақидаги Низомга мувофиқ, логотип ва слоган жумладан қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
- компания фалсафаси, миссияси, қадрияти ва ноёблигини акс эттириши;
- логотип ғоясининг теранлиги ва ихчамлиги;
- логотип кўринишига ижодий ёндашилганлик ва унинг новаторлиги (янги логотип амалдагиларига ўхшамаслиги лозим).
Бундан ташқари, логотипларнинг замонавийлиги, енгиллиги ва жозибадорлиги маъқулланади.
Танловда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин бўлганлигини таъкидлаб ўтамиз. Аризалар ва танлов ишлари жорий йилнинг 15 августидан 1 октябрига қадар қабул қилинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди