GM Uzbekistan компанияси томонидан ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган янги моделлар, русуми қандай бўлишидан қатъи назар ягона платформа негизида барпо этилади. «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Умиджон Салимов шу ҳақда маълум қилди.
У 2018 йилда Matiz, Orlando ва Captiva автомобиллари конвейердан олинганини таъкидлаб, Lacetti (Gentra) ҳамон ишлаб чиқарилаётганини билдирди.
“Lacetti ишлаб чиқариш жараёни сақланиб қолади. Ҳозирги кунда, биз Matiz, Orlando ва Captiva моделларини ишлаб чиқаришдан олганмиз. Чунки, бу масала ҳамкоримиз – GM компаниясининг моделлар чизиғини янгилаш билан боғлиқ. 2 ойдан буён 2019-2021 йиллардаги моделлар линиясининг концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу иш йил охиригача якунланганидан сўнг, келгусида қандай моделлар ишлаб чиқарилиши аниқ бўлади.
Таъкидлашим мумкинки, уларнинг барча тубдан янги машиналар бўлади. Аммо улар битта – ягона платформада, турли кузов ва ҳакозоларда ишлаб чиқилади. Бу эса, автомобиль таннархини пасайтириш ва сифатини оширишга олиб келади”, - деди Умиджон Салимов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди