Ўзбекистон ўз автосаноатига эга оз сонли давлатлардан бири ҳисобланади. Аммо шу билан бирга кўпчилик ўзимизда автомобиль ишлаб чиқарилгани ҳолда машиналар ўта қимматлигидан, барча хорижий давлатларда автомобиллар баҳоси жуда арзонлигидан нолийди. Хўш, бу қанчалик тўғри? Таҳлил қилиб кўрамиз.
Сингапур
Бу давлатда автомобиль миниш ҳақиқий ҳашаматни англатади. Қандай маркадалигининг аҳамияти йўқ, машина бошқаришнинг ўзигина катта гап.
Сингапурда автомобиль баҳоси деган тушунча жуда кенг. Аввало автомобилнинг асл нархи, яъни ишлаб чиқарувчининг баҳоси аниқланади. Айтайлик ўртача автомобиль 20 минг сингапур доллари (тахминан 15 минг АҚШ доллари) баҳоланса, унга дарҳол прогрессив шкалада ҳисобланувчи қайд қилиш баҳоси қўшилади. 20 минг сингапур долларигача бўлган автомобилларда бу тўлов қўшимча 100 фоизни, 20 мингдан 50 мингга қадар баҳодагиларга — 140 фоизни, 50 минг доллардан ортиқларига 180 фоизни ташкил қилади.
Кейинги босқичда автомобиль баҳосининг 20 фоизи миқдорида акциз солиғи ундирилади. Сўнг автодилерни рози қилиш керак — у ҳам автомобил баҳосининг 20-25 фоизига тенг ҳақ олади. Мана шу харажатларни қилгандан кейин ўзингизни сиз автомобиль харид қилган деб ҳисоблашингиз мумкин.
Автомобиль харид қилгандан кейин уни миниш керакми? Керак. Демак, уни бошқариш ҳуқуқини қўлга киритиш лозим. Бу митти давлатда автомобиль бошқариш ҳуқуқи 10 йилга берилади ва очиқ аукцион орқали сотилади. 2018 йил ҳолатига бундай ҳуқуқ 37 минг сингапур долларидан сотилган. Демак 20 минглик арзон автомобиль тахминан 95-100 минг сингапур долларига (70 минг АҚШ долларига) тушади.Аммо бу билан харажатлар тугай қолмайди. Икки-уч минг йўл солиғи, уч-тўрт минг экология солиғи дегандек... Экология солиғи ҳам прогрессив шкалада ундирилади — ўн йилдан ортса қўшимча 10 фоиз, 11 йил +20 фоиз, 14 йилдан ортиғига +50 фоиз. Яна қиммат нархларда сотилувчи ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, техник кўриклар, суғурта каби харажатлар ҳам борки, буларнинг ҳаммаси қўшилиб, Сингапурда автомобиль бошқариш ҳақиқий бойлар иши эканлиги маълум бўлади.
Малайзия ва Индонезия
Индонезияда ҳам автомобиллар учун давлат божи жуда юқори ва прогрессив шкалада ҳисобланади. Ҳисоб-китобларга кўра, «Toyota Land Cruiser» тахминан 150 минг АҚШ долларидан, оддийгина «Chevrolet Spark» баҳоси 15 минг АҚШ долларидан бошланади. Яна бу давлатларда йўл солиғи, суғурта, техник кўриклар ҳам анчагина қиммат.
Исландия ва Норвегия
Исландия сайёҳларнинг севимли маскани. Бу орол-давлатда ҳар 1,5 кишига 1 донадан автомобил тўғри келади. Лекин Европанинг бошқа давлатларига нисбатан баҳолар 1,5-2 баробар қиммат. Норвегия ҳам турмуш даражаси юқори давлатлар қаторида дунёда етакчилик қилади. Шу билан бирга бу мамлакатда ҳам автомобиллар ўртача баҳоси 25-30 минг доллар атрофида.
Нега Ўзбекистонни ўта ривожланган, маошлар жуда юқори давлатлар билан қиёслаяпсиз, ахир уларнинг аҳоли даромадлари ҳам шу автомобилларни сотиб олиш даржасида баландку, деган эътироз туғилиши мумкин. Ўринли эътироз, аммо қисман. Кейинги давлат мисолида буни тушуниб оласиз.
Куба
«Озодлик ороли»ни жуда кўпчилик очиқ осмон остидаги автомобиллар музейи деб билади. Биз сотиладиган ҳар қандай автомобилнинг дарҳол ишлаб чиқарилган йилига эътибор берамиз. Ярим асрлик автомобиллар бемалол ҳаракатланаётган Кубада «сал» бошқачароқ — таклиф қилинаётган машиналар «1950-1970», «1970-1990», «1990-2000» ва «янги» каби тоифаларга бўлинади.
Кубага янги автомобиллар олиб кириб сотишга бўлган чеклов 2014 йилда олиб ташланди. Йиллар мақоламизнинг асосий мавзуси эмас. Баҳоларга қайтамиз. Улар эса ҳақиқатан ажабланарли. Кубада турли солиқлар ортидан эски «Жигули»нинг баҳоси 30 минг АҚШ доллари атрофида. 5-6 йил хизматда бўлган хорижий машиналар 90-100 минг доллардан сотилса, янгиларининг баҳоси 150 минг доллардан бошланади.
Ҳаммаси тушунарли-я, лекин бу давлатда ўртача маош 20-30 долларлиги ҳисобга олинса, бундай баҳолардаги автомобилларни кимлар харид қилиши сирлигича қолаверади.
Манба: Xabar.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»