11:10 / 17.11.2018
11 034

Ўзбекистонда LADA ўзининг барча моделларини сотувга қўйди

Ўзбекистонда LADA ўзининг барча моделларини сотувга қўйди
Тошкентда LADA компанияси ребренингдан сўнг янги автосалон очди, деб хабар қилди ушбу компания матбуот хизмати.

Ўзбекистонда LADA Granta LADA Vesta Cross автомобиллари тақдим этилди. Янги очилган автосалон мамлакатда 12-автосалон бўлди.

Мутахассислар фикрига кўра, Ўзбекистон – компания ривожланишининг энг иқтиқболли йўналишлардан бири. Шу йил 10 ойида 2,1 минг дона автомобил сотилди. Энг кўп сотилган машина - LADA Vesta.

“Шундай қилиб, бугун мамлакатда LADAнинг барча моделлари сотувга қўйилди”, - дейилган компания сайтидаги хабарда.

Ноябрь ойи бошида Жанубий Кореянинг Hyundai Motor Company Ўзбекистон бозорига кириб келиш нияти борлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон автомашина бозорида узоқ йиллар давомида фақат республикада ишлаб чиқарилган автомашиналар хавола этилганди, бироқ 2017 йилда Россия “АвтоВАЗ”нинг сотувлар ўсиши буни ўзгартирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда LADA ўзининг барча моделларини сотувга қўйди