«GM Uzbekistan» дилерда мавжуд автомобилларни бронлаш (банд қилиш) муддатлари бир кунгача қисқараётганини маълум қилди.
Эндиликда «Uzavtosavdo» платформаси орқали автомобилни брон қилган мижоз 24 соат давомида уни харид қилиш учун шартнома имзолаши ва/ёки тўловни амалга ошириши лозим бўлади.
Uzavtosavdo.uz платформасини оптималлаштириш дилерлик марказларида автомобиль хариди жараёнида юзага келаётган сохта аризалардан тозалаш мақсадида амалга оширилмоқда. Автомобиль брони 1 кун сақланади. Ушбу муддат тугагач, танланган автомобиль брондан олинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 ноябрь куни «GM Uzbekistan» автомобилларини онлайн режимда харид қилиш учун Ўзбекистонда биринчи тўлиқ автоматлаштирилган «Uzavtosavdo» интернет ва мобил платформаси ишга туширганди. Янги платформа орқали харидор мустақил равишда автомобиль модели, модификацияси, ранги ва ҳатто дилерлик марказини танлаши ҳамда автомобиль учун тўлиқ ёки қисман тўловни амалга ошириши мумкин. Бунинг учун Uzavtosavdo иловасини юклаб олиш, Ягона идентификация тизимида (One ID) рўйхатдан ўтиш кифоя. Электрон рақамли имзо (ЭРИ) бўлган тақдирда автомобилни илова орқали хорижда туриб ҳам харид қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?