2018 йилнинг 10 декабридан GM Uzbekistan компанияси Chevrolet Tracker кроссоверига буюртмалар қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда компания хабарида айтилади.
«Модель универсаллик, услуб ва ихчамликнинг бирдай мужассамлигидир. Tracker комплектацияларида харидорларга автоматик круиз назорати, (BYOM2) маълумот-кўнгилочар тизими, cветодиодли кундузги ёритиш чироқлари тақдим этилган. Автомобиль комплектациясига шунингдек 6 та хавфсизлик ёстиқчалари, орқа парковка датчиклари, шунингдек алюминий дисклари ‘R18 215/55 киради», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Tracker субихчам автомобиллар синфига киради: узунлиги 4257 мм, кенглиги 1776 мм ва баландлиги 1679 мм. Автомобилнинг ёқилғи баки 53 литрни ташкил қилади.
Автомобиль кўринишида унда спорт ва башанглик мужассамлиги акс этади. Автомобилнинг 1,8 литрли двигатель ҳажми 140 от кучига тенг. Автомобилнинг мустаҳкамлиги, ишончлилиги ва шинамлиги SUV В ишқибози бўлган ҳеч бир харидорни бефарқ қолдирмайди, дея билдирган компания.
Автомобилнинг ёқилғи сарфи MT5/AT6 трансмиссияли аралаш циклда 100 км.га 7,1 л. ташкил қилади. Автомобиль 10,6 сонияда 100 км/с тезликка етади. Модель 4-цилиндрли двигатель билан жиҳозланган.
Биринчи босқичда Tracker кроссовери савдоси ва хизмат кўрсатиши билан Ўзбекистондаги биринчи мультибренд «Nurafshon AvtoMarkaz» автосалонининг Сергели тумани Обиҳаёт кўчаси, 39 уйда жойлашган филиали шуғулланади.
Харидорларга автомобиль икки хил комплектацияда тақдим этилган: Tracker LT M/T ва Premier A/T. Tracker’нинг LT M/T комплектацияси нархи — 184 308 855 млн сўм, Premier A/T эса 215 680 575 млн сўмни ташкил қилади.
«Tracker янги модели ўз синфида услуб, сифат, қулайлик ва хавфсизликни мужассам қилган янги автомобил бўлиб хизмат қилади.
Шу билан бирга айтиш жоизки, автомобилнинг компания моделлар қаторидан жой олиши Ўзбекистон бозори учун мутлақо янги бўлган SUV В синфини қўшиш мақсадида амалга оширилмоқда, Tracker Саptiva автомобилининг ўрнини эгаллашга мўлжалланмаган», - дея маълум қилган компания. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди