
Фото: «Podrobno.uz»
GM Uzbekistan компанияси йилига 10 мингтагача Chevrolet Tracker ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари Умиджон Салимовга таяниб, «Podrobno.uz» хабар берди.
Умдижон Салимовнинг сўзларига кўра, икки ой ичида икки мингдан ортиқ Chevrolet Tracker ишлаб чиқарилган, кейинги йилда ишлаб чиқаришни 10 мингтага етказиш режалаштирилмоқда. Бу биринчи босқичда кенг қамровли йиғиш бўлади. Дастлаб автомобиль фақат ички бозор учун ишлаб чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Ўзбекистондаги илк мультибренд автосалоннинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда шу йилнинг 10 декабрида сотувга қўйилган янги модель – Tracker автомобили тақдим қилинди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.