7 510
Автотранспортдан фойдаланишда қариндошга ишончнома беришни бекор қилиш учун 13 минг киши овоз берди
Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш ҳақидаги онлайн-петиция 13 мингдан ортиқ овоз тўплади. Мазкур петиция октябрда «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирилган эди.
Мурожаат муаллифи Амирбек Кенжаевнинг қайд этишича, бундай ишончномани нотариус орқали расмийлаштириш кўп вақт ва оилавий оилавий бюджет пули талаб қилинади. «Бегона одамларга ишончнома беришни тушуниш мумкиндир, лекин ота-она боласи, ака-ука, опа-сингил бир-бирига ишончнома бериши, очиғини айтсак қадриятларимизга ҳам, менталитетимизга ҳам тўғри келмайди», — деб ёзади у.
«1990-йилларда машина ўғирлаш билан боғлиқ воқеалар кўп эди. Балки ўша пайтда бу тизим ўзини оқлагандир. Лекин ҳозиргидай юртимиз инновацион жиҳатдан ривожланиб бораётган, „Хавфсиз шаҳар“ тизими ишга туширилган, йўлларимизда видеокамералар ишлаб турган пайтда бунақа ишончнома бериш тартибига зарурат бормикан?» — дея савол беради муаллиф.
Мурожаат айни вақтда «Кўриб чиқиш жараёнида» мақомида. Портал қоидаларига кўра, мурожаатни Ўзбекистон Олий Мажлиси кўриб чиқиши учун у энг камида 10 минг овоз тўплаши лозим. Петицияни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддати — 60 кундан ошмаслиги керак. Мазкур мурожаатга овоз бериш муддати эса 12 кундан сўнг тугайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”