Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани Манғит шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Алишер Юлдашев эски «Запорожец» автомобилининг корпуси асосида янги автомобиль йиғиб чиқарди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Тико»нинг моторини, «Мазда»нинг ўриндиғини, «Малибу»нинг рули ва орқа фараларини, «Каптива»нинг олд қопламаси (облицовка)ни «Запорожец»нинг корпусига ўрнатиб, антиқа автомобил яратган ихтирочи-муаллиф унга «Ягона» деб ном қўйган.
"Ёшлигимдан автомашина йиғишга қизиқаман ва анча вақт шуни ўзимга касб қилиб келганман. Шунинг орқасидан пул топиб, рўзғор тебратганман. 90-йилларда Нукус шаҳрида талабалик пайтимда уйларнинг олдида қантарилиб ётган автомобилларни кўриб, унинг эгалари билан гаплашиб сотиб олардим ва уларга қайта ишлов бериб сотардим. Ҳозиргача давлат ишларидан бўш пайтимда дарҳол автомашина йиғишга киришаман.
Антиқа автомобиль яратиш ғояси бундан 4 йил аввал пайдо бўлган. Бир куни автомобиль йиғаётган пайтимда ёнимга қизчам (у вақтда 5-синфда эди) келиб, менга хушомад қилиб: «Дада, менга ҳам машина олиб беринг. Фақат у машина ҳеч кимда йўқ, ягона бўлсин» деди. Ғояни аслида қизим берган. Натижада, мана кўриб турибсиз, «Ягона» «марка»ли автомобиль дунёга келди. Худо хоҳласа, келгуси йилда қизим мактабни тугатади. Ушбу антиқа автомобилни қизимга совға қилмоқчиман", - дейди А.Юлдашев.
«Ягона» автомобили 3 йилда дунёга келган. Алишер Якубовнинг таъкидлашича, у маблағ топган пайтлари бозордан автомобилларнинг эҳтиёт қисмларини сотиб олиб юрган. Мазкур автомобиль учун 50 млн. сўмдан кўпроқ маблағ харажат қилган.
Унинг ҳовлисида яна «Москвич 401» русумли эски автомашина ҳам бор экан. Бу автомашинани ҳам бир вақтлари сотиб олиб, унга қайта ишлов берган ва айни пайтда мотори яхши ҳолатда ишлаб турибди.
Алишер Якубов келажакда шундай автомобиллардан музей ташкил қилишни ҳам ният қилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди