18:16 / 15.01.2019
9 606

Етти ўринли катта Cadillac ХТ6 кроссовери тақдим этилади (фото)

Етти ўринли катта Cadillac ХТ6 кроссовери тақдим этилади (фото)
Янги кроссовер — йигирма йил аввал Кип Васенко раҳбарлигида яратилган бренднинг дизайн услубидан кескин фарқ қилади: унга вертикал фаралар ўрнига горизонтал LED чироқлар ўрнатилади. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Автомобильдаги вертикал оптика сақланиб қолган бўлсада, улар туманга қарши фараларнинг навигация чироқлари ўрнида жойлашган.

Cadillac ХТ6 — дарҳақиқат йирик автомобиль: бампердан бамперигача 5050 миллиметрга тенг. Яъни узунлиги Toyota Highlander’дан тахминан 20 сантиметр узун ва тахминан Audi Q7 ёки Volkswagen Teramont билан бир хил.

Фото: «Мотор»
Техник жиҳатдан, автомобилни Cadillac XT5’нинг узайтирилган талқини сифатида кўриш мумкин: ХТ6 C1ХХ платформаси асосига қурилган, фақат унинг ғилдираги 2863 миллиметрга катталаштирилган.

Автомобиль двигатели кўндаланг жойлашган бўлиб, асосий конфигурациянинг олд ўқига олиб келади.
Автомобиль двигатели XT5 билан бир хил: бу V6 3.6 атмосфера двигателли LGХ модели бўлиб, 314 от кучига эга. Автомобильнинг трансмиссияси эса бошқача: тўққизпоғонали GM Hydramatic «автомат».

Фото: «Мотор»
Спорт талқини янги бамперларга эга бўлади. Салон ичининг суратларига назар соладиган бўлсак, ичи XT5 моделини такрорлаётганини кўриш мумкин. Аммо фарқ ҳам мавжуд — масалан, бошқарув мультимедиа тизимида.
Юкхона ҳажми —356 литр, ўриндиқларннг учинчи қатори букилганда 1220 литрли юкхона учун жой бўлади.

Cadillac’нинг америкалик дилерлари янги модель учун буюртмаларни баҳорда олишни бошлайди. Россия бозорига эса автомобиль 2019 йилнинг тўртинчи чорагида кириб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Етти ўринли катта Cadillac ХТ6 кроссовери тақдим этилади (фото)