"GM Uzbekistan" томонидан "AS-Jizzaxservis" шўъба корхонаси текширувдан ўтказди, деб хабар қилди ушбу компания матбуот хизмати.
Текширув давомида дилерлик корхоналарининг фаолиятини текшириш тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги намоён бўлди.
Хусусан, мазкур автосалон фаолияти юзасидан юридик ва жисмоний шахслардан бир қатор мурожаатлар келиб тушганлиги, мурожаатлар автосалоннинг мижозларга нисбатан қўпол муомалада бўлиш ҳамда коррупцион ҳаракатлар билан боғлиқлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, автосалонда сотув жараёнлари шаффофлигини таъминлайдиган ва автомобиль сотиб олаётган мижозларга қулай шароит яратувчи тизимли ишлар ташкил қилинмаган.
Мижозлар билан мулоқотда автосалон ходимларининг малакасизлиги белгиланган тартибга мос келмаган.
"Автосалонда ахборотлар доимий равишда янгиланмагани, корхонада Колл-марказ фаолиятининг тегишлича ташкил этилмаганлиги харидорларга автомобил хариди жараёнида бир қатор ноқулайликлар туғдирган", - дейилган хабарда.
Қайд этилган ҳолатлар натижасида "AS-Jizzaxservis" шўъба корхонаси раҳбари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Мавжуд камчилик ва хатоларни бартараф этиш янги раҳбар зиммасига юкланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди