
2018 йилда 345 392 та автотранспорт воситаси олди-сотди қилинди. Бу эса 2017 йилга нисбатан 7 003 тага ёки 0,5 фоизга кам демакдир.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, нотариуслар фаолиятидаги автотранспорт воситалари олди-сотдиси билан боғлиқ 2018 йилда қайд этилган энг қизиқарли маълумотлардан бири Тошкент шаҳрида 1936 йилда ишлаб чиқарилган “Меrsedes Benz” автотранспорт воситаси сотилди.
2018 йил давомида автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи билан нотариал идораларда 670 717 та ишончнома расмийлаштирилган.
Шунингдек, кўчмас мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилган ишончномалар ҳисобот даврида 23 183 тани ташкил этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар