GM Uzbekistan ўз номини келгуси бир неча ой ичида ўзгартиради. Бу ҳақда Тошкентда сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида хабар берилган.
Компаниядан маълум қилишларича, янги ном ҳақида алоҳида эълон қилинади. «Ўзавтосаноат» муқаддам General Motors’нинг улушини сотиб олгани туфайли ўз номини ўзгартирмоқда.
Хабар берилишича, 2018 йилда автомобиллар ва бутловчи қисмлар экспорти 25,5 миллион АҚШ долларини ташкил этган. 2019 йилда бу кўрсаткични 118,6 миллион долларга етказиш режалаштирилмоқда. Компания маҳсулотлари экспорт қилинаётган мамлакатлардан ташқари, Афғонистонга автомобилларни етказиб бериш бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда компания 220 667 дона автомобиль ишлаб чиқарди. Компания тарихида илк бор рекорд 2018 йил декабрида қайд этилди. Ўшанда 34 117 автомобиль ишлаб чиқарилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»