11:44 / 12.02.2019
8 933

Bugatti Женевада дунёдаги энг қиммат автомобилни намойиш қилади

Bugatti Женевада дунёдаги энг қиммат автомобилни намойиш қилади
Женевадаги автосалонда дунёдаги энг қиммат автомобиль тақдимоти ўтказилиши кутилмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, ушбу автомобиль Volkswagen Group бошқарув кенгашининг собиқ раиси Фердинанд Пиех буюртмаси билан ягона нусхада ишлаб чиқарилган.

Машинанинг нархи 16 млн евро ёки 18,2 млн долларни ташкил қилади. Бу машина марканинг 110 йиллик юбилейига атаб чиқарилган ва Женевада компаниянинг стендида Chiron Sport 110 Ans Edition модели билан бирга етакчилик қилади.

Автомобиль ҳақида ҳозирча батафсил маълумот йўқ. Мутахассисларнинг фикрича, автомобилнинг негизида Bugatti Chiron гиперкари ётади, бироқ кузови ўзгача конструкция олади. Бу автомобиль қуввати 1500 от кучидан юқорироқ бўлган 8 литрли двигатель ёрдамида ҳаракатга келтирилади.

Таъкидланишича, Пиех 2017 йилда нарх борасида ўрнатилган рекордни янгилаши мумкин. Ўшанда номаълум бўлиб қолишни истаган шахс модификация қилинган Rolls-Royce Phantom Sweptail’ни 11,5 млн еврога харид қилган.

Bugatti юбилейини янги гиперкар билан нишонлаш билангина кифояланиб қолмайди. Йирик сана муносабати билан марка Chiron Sport моделининг 110 ans Bugatti модификациясидан 20 дона чиқаради. Бу моделнинг кузови ва интерьери ўзгача кўриниш олади ва у кенг сотувга чиқарилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Bugatti Женевада дунёдаги энг қиммат автомобилни намойиш қилади