date
views 6 246

Ўзбекистон ва Қозоғистон биргаликда 16 минг дона автомобиль ишлаб чиқаради

Ўзбекистон ва Қозоғистон биргаликда 16 минг дона автомобиль ишлаб чиқаради
GM Uzbekistan ва «СариаркаАвтоПром» МЧЖ (Қозоғистон) маҳсулотни ривожлантириш бўйича битим имзолади, дея хабар беради «Podrobno.uz».
Битим Тошкентда бўлиб ўтган биринчи иқтисодий форум доирасида имзоланган.

Томонлар 2019 йилнинг охиригача экспорт бозори учун 16 минг автомобиль ишлаб чиқаришга келишган. Машиналар кейинчалик Қозоғистон ва Россия бозорларига ҳам чиқарилади.

Бундан ташқари, автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўшма корхона ташкил этиш, маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш, шу жумладан автомобиль компонентлари базасини ривожлантириш, янги рақобатбардош моделлар бўйича ҳамкорликни давом эттириш, маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистон ва Қозоғистон биргаликда 16 минг дона автомобиль ишлаб чиқаради