Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти ҳажми 90 миллион доллардан ошди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
Январь-февраль ойларида мамлакатга 90,5 млн долларлик автомобиллар импорт қилинди, бу ўтган йилнинг январь-февралига нисбатан қарийб тўрт баравар кўп. Таққослаш учун, 2018 йил давомида енгил автомобиллар импорти 319 миллион долларни ташкил этганди.
Юк машиналари импорти фақат 66,6%га ошди, қишлоқ хўжалиги машиналари эса қарийб 8%га камайди.
Чет эл автомобиллари импортининг ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ - агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож ва 20% акциз солиғи қўлланилади.
Шунингдек, 1 январдан бошлаб электрмобиллар олиб киришга ноль ставкали бож ва ноль ставкали акциз солиғи ўрнатилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”