Бугун, 3 апрел куни GM Uzbekistan акциядорлик жамияти автомобилларининг илк партиясини Беларусга экспорт қилиш учун юклади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати ”Халқ сўзи”га маълум қилди.
Унда қайд қилинишича, Беларусга тайёр ҳолда Nexia R3 ва R4 моделидаги автомобиллар экспорти амалга оширилади.
Аввалроқ компания Nexia R3 автомобилларини Қозоғистоннинг Костанай шаҳридаги “СариаркаАвтоПром” заводига йирик узелли йиғиш учун ҳамда “Равон Моторс Қозоғистон”га R4 моделидаги автомобилларини тайёр ҳолда экспорт қилгани ҳақида хабар бергандик.
Йил бошидан буён Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар Афғонистон ва Тожикистон қўшни давлатларига ҳам экспорт қилинган.
“GM Uzbekistan фаолиятида 2019 йилни экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган, шу сабабли компания ушбу соҳадаги фаолиятини жадаллаштириб, экспорт бозорларини қамраб олишда давом этади”, дейилади компания баёнотида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди