07:20 / 11.04.2019
4 620

“GM Uzbekistan” АЖ истеъмолчилар ҳуқуқларини «поймол» қилгани аниқланди

“GM Uzbekistan” АЖ истеъмолчилар ҳуқуқларини «поймол» қилгани аниқланди
Автомобиль ишлаб чиқарувчи монополистнинг қонунга зид ҳаракатлари бартараф этилди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси “GM Uzbekistan” АЖ томонидан 2018 йилда ишлаб чиқарилган 6 506 дона Нексия-3 (2-позиция) русумидаги автомобиллар комплектациясида туманга қарши олди ёриткичлар ўрнатилмаганини аниқлади.

Ушбу ҳолатни бартараф этиш бўйича Қўмитанинг талабига асосан бугунги кунга келиб истеъмолчиларга етказиб берилган 6037 та автомашинага туманга қарши ёриткичлар ўрнатиб берилди ва фуқароларнинг жами 2,5 млрд.сўмдан ортиқ манфаатлари ҳимоя қилинди.

Агар харид қилинган автотранспорт воситасида юқорида кўрсатилган нуқсонни аниқлаган бўлсангиз, у ҳолда “GM Uzbekistan” АЖга ёки Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилишингиз керак.

Мурожаат учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин:
(78) 144-77-77, (78) 147-14-14, (71) 241-76-17

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » “GM Uzbekistan” АЖ истеъмолчилар ҳуқуқларини «поймол» қилгани аниқланди