Хорижий давлатларга экспорт қилинадиган GM Uzbekistan автомобилларида кундузги чироқ автоматик равишда ёниб-ўчишга мўлжалланган. Уларда бундай тартиб 2011 йилдан амалга киритилган янги автомобиллар учун кундузги автоматик ёнувчи чироқларни ўрнатиши шартлиги белгиланган. Ички бозордаги автомобилларда нега бундай функция мавжуд эмас? "Муносабат" кўрсатувида мазкур саволга жавоб берилди.
"Ўзавтосаноат" АЖ бошқарма бошлиғи Шафқатбек Алимовнинг сўзларига кўра, хорижда автомобиль хавфсизлиги бўйича белгиланган техник регламентда автомобиллар учун кундузги автоматик ёнувчи чироқларнинг ўрнатилиши талаб сифатида қўйилган.
"Бизда мазкур регламент 2017 йилнинг 25 апрелида Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарори билан ишлаб чиқилган ва унда хтиёрий деб белгиланган. Шунга қарамасдан ҳозирги кунда биз автомобилларимизга конструктив ўзгартиришлар киритишни бошладик. Бу тез ойларда амалга оширилади", – дейди "Ўзавтосаноат" вакили. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?