Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида "Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси" мавзусида брифинг, соҳа масъуллари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Kun.uz нашрининг хабар беришича, унда автомобилсозлик тармоғини янада ривожлантириш бўйича «Ўзавтосаноат»нинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон автомобилсозлик саноатини ривожлантиришнинг янги концепциясини амалга оширишда қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида қатор натижаларга эришиш режалаштирилган.
Хусусан, Ўзбекистон автомобиль саноати корхоналарини тубдан модернизация қилиш ва уларнинг жаҳон автомобиль бозорига чиқишини таъминлаш, ички бозор ҳажмини ошириш ҳамда ташқи бозорларни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, соҳада ички рақобатни ривожлантириш мақсадида стратегик инвесторлар иштирокида автомобиллар ва автомобиль компонентларини ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш мўлжалланмоқда.
Бундан ташқари, автотранспорт воситалари ресурсларини кўпайтириш, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг экологик сифатини ошириш, автотранспорт воситаларининг атроф-муҳитга таъсиридан экологик юкни камайтириш назарда тутилган.
Тадбирда маълум қилинишича, аҳолининг енгил автомобиллар билан таъминланганлигини 2,3 баробарга ошириш кўзда тутилмоқда. Шу билан бирга, мамлакатнинг автомобиллаштириш даражасини минг киши учун 166 автомобилга етказиш кутилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?