Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташишни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан автомобилда юкларни халқаро ташийдиган тадбиркорлар катта юк автотранспорт воситалари, тиркамалар ва ярим тиркамаларни сотиб олишда қўллаб-қувватланади.
Унга мувофиқ:
- кредитлар бўйича фоиз харажатлари қопланади:
- миллий валютадаги кредитлар бўйича – банклар ставкасининг 25 фоизи, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;
- хорижий валютадаги кредитлар бўйича – банклар ставкасининг 40 фоизи, бироқ 3 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;
- кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 2 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафиллик берилади.
Ишлаб чиқарилганига 4 йилдан кўп бўлмаган катта юк автотранспорт воситалари, ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган тиркамалар ва ярим тиркамалар банклар томонидан уларни кредитга сотиб олишда томонларнинг розилиги билан гаров сифатида қабул қилиниши мумкин.
Битта транспорт ҳисобига юк ташиш бўйича хизматлар экспортидан бир йилда 20 минг АҚШ долларидан ортиқ тушум олган миллий ташувчиларга автомобилда ташишга аниқ бир давлатнинг 2 та рухсатномаси берилади.
Қарор билан «JV MAN – Auto Uzbekistan» ва «UzAuto Trailer» томонидан ишлаб чиқарилган янги маҳсулотлар икки йилгача муддат билан тўловни фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида сотиш белгиланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди