22:43 / 09.06.2019
3 176

Калифорнияда 1956 йилги Mercedes 1 234 567 долларга сотилди (фото)

Калифорнияда 1956 йилги Mercedes 1 234 567 долларга сотилди (фото)
Фото: «Мотор»
Калифорниядаги автоателеда обдон реставрация қилинган 63 йиллик тўқ кулранг Mercedes-Benz Gullwing машинасига янги харидор топилди. «Мотор»нинг ёзишича, «Чайка қанотлари» номи билан машҳур бўлган афсонавий Mercedes аукционда 1 234 567 долларга сотилган.

Шасси рақами 198.040.6500165 бўлган ушбу машина 1956 йилда ишлаб чиқарилган. Машина кузовининг заводдан чиқарилган асл ранги кулранг, салони эса оч кулранг чармдан ишланган эди.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»
Унинг аввалги эгаси — Сан-Францискодаги Bring a Trailer компаниясидан маълум қилишларича, машина жуда яхши сақланган ва фойдаланишга тайёр эди.

Машинага шу вақтгача кимлар эгалик қилгани маълум. Уни биринчи марта 1956 йилда Пенсилваниянинг Ёрк шаҳридани бўлган Жорж Sternэр сотиб олган. Иккинчи эгаси 1978 йилдан 2013 йилгача Пенсилваниянинг Нью-Кенсингтон шаҳридаги Dr. Falk & Son компанияси бўлган.

Шундан сўнг у Калифорниядаги компанияга сотилган.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»
Bring a Trailer машинага 2013—2019 йилларда эгалик қилган ва шу йиллар давомида Брисбен шаҳридаги Pit Stop ателесида қатор реставрация ишларини амалга оширган. Машинадаги яхши ишлаши мутахассисларда оз бўлса-да шубҳа туғдирган барча агрегат ва деталлар алмаштирилган. Интерьери ҳам энг сифатли материаллардан фойдаланилган ҳолда машинанинг асл нусхаси кўринишида қайта тикланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Калифорнияда 1956 йилги Mercedes 1 234 567 долларга сотилди (фото)