10:21 / 11.06.2019
4 227

Автомобил вақтида етказиб берилмаса, пули қайтариладими?

Автомобил вақтида етказиб берилмаса, пули қайтариладими?
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи фуқаро Илҳом Боймуродов «Ориент Авто Лизинг» корхонаси хизматидан норози экани ҳақида мурожаат қилди.

Илҳом Боймуродов автомашина сотиб олиш учун мазкур корхона билан шартнома тузган. Аммо орадан 7 ой муддат ўтган бўлса-да, фуқарога «Нексия-3» автомашинаси етказиб берилмаган. Ваҳоланки, мижоз корхонага 51 184 000 сўмни олдиндан тўлаб қўйган. Автомобилни етказиб бермагани учун мижоз корхона раҳбарларидан тўланган пулни қайтаришини сўраб мурожаат қилган. Аммо унинг мурожаатлари жавобсиз қолган.

Мурожаат мутахассислар томонидан ўрганилганида, ҳақиқатдан «Ориент Авто Лизинг» корхонаси томонидан истеъмолчи ҳуқуқи бузилганлиги маълум бўлди. Корхона раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг тегишли бандлари талаблари тушунтирилди. Натижада фуқарога 51 184 000 сўм маблағи кайтариб берилди. «Ориент Авто Лизинг» корхонаси раҳбарларига келгусида бу каби камчиликларга йўл қўйилса, Қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши тушунтирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автомобил вақтида етказиб берилмаса, пули қайтариладими?