«Mening fikrim» портали орқали «Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш ҳақида»ги электрон жамоавий мурожаатда кўтарилган масала қаноатлантириладиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси қарорида маълум қилинган.
Мазкур мурожаатда автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш ортиқча оворагарчиликлар ва сарф-харажатларни талаб этиши, оилавий бюджетга иқтисодий зарар келтириши, бу ҳолат миллий қадриятларимиз ва менталитетимизга мос келмаслигини эътиборга олиб, автотранспорт воситаларидан фойдаланишда яқин қариндошларнинг бир-бирига ишончнома бериш тартибини бекор қилиш таклифи берилганди.
Мазкур мурожаат Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан мутасадди вазирлик, идоралар ва экспертларни жалб этган ҳолда ўрганиб чиқилган.
Бугунги кунда автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома тўғрилаш талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддасига мувофиқ ишончномасиз транспорт воситаларини бошқариш энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Қайд этилишича, 2018 йилда автотранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш бўйича нотариал тасдиқланган ишончномалар сони 670 мингдан (уларнинг 343 мингтаси яқин қариндошлар ўртасида) ошиб, улардан жами 222,7 млрд. сўм давлат божи ундирилган (шундан 31,8 млрд. сўм яқин қариндошлардан), герб йиғими эса 19,3 млрд. сўмни (9,8 млрд. сўм яқин қариндошлардан) ташкил этган.
Кўплаб хорижий мамлакатларда (АҚШ, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Голландия, Польша, Франция, Чехия, Швейцария ва МДҲ давлатларидан — Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова) транспорт воситасини бошқариш учун ишончнома талаб этилмай, балки суғурта полиси транспорт воситасини бошқариш учун кифоя қилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 48-банди ижросини таъминлаш, шунингдек фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қушимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қонун лойиҳаси:
- яқин қариндошлар ўртасида автотранспорт воситасини ишончномасиз бошқарганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш;
- яқин кариндошлар руйхати, яъни ота-она, туғишган ёки тутунган ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотинлар, фарзандлар (шу жумладан асраб олинганлар)ни белгилаш;
- транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошларини суғурта полисига киритиш мажбуриятини назарда тутади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди