11:50 / 28.06.2019
4 375

Франциянинг Renault компанияси Ўзбекистонда KWID моделини ишлаб чиқармоқчи

Франциянинг Renault компанияси Ўзбекистонда KWID моделини ишлаб чиқармоқчи
Фото: «Kolesa.ru»
Renault Group вакиллари Ўзбекистонда Renault автомобилларини ишлаб чиқариш борасидаги таклифга қизиқиш билдиришди, деб ёзмоқда Spot.

Мазкур масала Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида француз автомобилсозлик корпорацияси раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда муҳокама қилинган.

Хусусан, Renault компанияси Ўзбекистонда машҳур KWID моделини ишлаб чиқаришга ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Афғонистонга экспорт қилишга тайёрлигини маълум қилишган.

Автоконцерн раҳбарияти биринчи босқичда «А» синфига оид автомобилларни йиғишни йўлга қўйишни, кейинчалик бошқа сегментларга ўтишга тайёр эканликларини тасдиқлаган.

Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини кўздан кечириш мақсадида француз компаниясининг делегацияси яқин кунлар ичида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Франциянинг Renault компанияси Ўзбекистонда KWID моделини ишлаб чиқармоқчи