UzAuto Motors заводларида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль қайси?

  • 05 июль 2019, 10:35
  • 1 554
  • Авто
  • UzAuto Motors заводларида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль қайси?
    UzAuto Motors заводига уюштирилган пресс-тур чоғида UzAuto Motors компанияси бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов завод ташкил этилганидан буён турли моделлардаги автомобиллар неча донадан ишлаб чиқарилгани ҳақда маълумот берган. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

    Шу пайтгача конвейер усулида ишлаб чиқарилган автомобиллар ичида шубҳасиз «Nexia» моделининг дастлабки нусхалари туради. Бундай автомобиллардан 1 060 715 дона ишлаб чиқарилган.

    Қолган автомобиллар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:
    «Matiz» — 577 475 дона;
    «Damas» — 397 065 дона;
    «Lacetti» — 282 770 дона;
    «Spark» — 222 201 дона;
    «Cobalt» — 213 938 дона;
    «Nexia-3» — 107 058 дона;
    «Tico» — 90 061 дона;
    «Labo» — 12 412 дона.

    » » UzAuto Motors заводларида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль қайси?