
Фото: «Xabar.uz»
«UzAuto Motors» акциядорлик жамияти Тошкентда арзон эҳтиёт қисмлар дўкони очишни режалаштирмоқда.
Xabar.uz нашрининг маълум қилишича, «UzAuto Motors» раҳбарияти ушбу дўконнинг сайтини очишни ҳам ваъда қилган. Унга кўра мижозларда керакли эҳтиёт қисмнинг мавжудлиги ва нархи билан танишиб бориш имконияти пайдо бўлади.
Дўкон бир ойдан сўнг очилиши кўзда тутилган. Эслатиб ўтамиз, кеча «GM Uzbekistan» акциядорлик жамиятининг номи «UzAuto Motors»га ўзгартирилгани расман маълум қилинган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар