
Uzauto Motors бош директори в.б. Рустам Ражабов Асакадаги автомобиль заводининг тахминий нархи қанча эканига ойдинлик киритди. ОАВ вакиллари иштирокида заводга ташкил этилган пресс-тур доирасида шундай маълумот берилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
«Асакадаги автомобиль ишлаб чиқариш жуда мураккаб станоклар ва технологияларга эга. Биргина йиғув цехининг ўзи 4 қаватли таркибий қисмдан иборат. Қолаверса, шундай нодир ва ноёб технологиялар борки, уни дунёда фақат бир корхона ёки компания ишлаб чиқариб, етказиб беради. Бутун завод тахминан 1 млрд доллар туради», - деди Uzauto Motors бош директори в.б. Рустам Ражабов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар